Ис гази бир оиланинг тўрт аъзосини олиб кетди
Бугун, 9 январь куни соат 14:04 атрофида Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига тумандаги Кўкгумбаз МФЙга қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Ш. хонадонига чақириқ қайд этилган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борганида оила аъзолари, хонадон соҳиби Д.Ш ва унинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган Н.Ш, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О.Й.да биологик ўлим аниқланган.
Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.