Иш ҳақи тўланадиган ғалати касблар

Ҳамма касблар керак, барча касблар муҳим. Ҳаттоэнг ғалатилари ҳам. Бу мутахассисликлар ҳаттонуфузли университетларнинг брошюраларида ҳечқачон топилмаслиги мумкин. Шунга қарамай,айниқса, уларнинг камёблиги ҳисобга олинса, бундай касб вакиллари жамият учун ўта зарурдир.

Мабодо сизда касбингизни тубдан ўзгартириб,бирор бир экзотик нарсани қидирмоқ истаги пайдо бўлиб қолса, ушбу рўйхатга разм солинг.

Сиёҳли ручкалар доктори

Инглиз тилида сиёҳли авторучкалар тузатувчиси васиёҳ билан тўлдириб берувчи мутахассисни айнан шундай деб аташади. Ахир, ҳатто XXI асрда ҳам эски сиёҳли ручкалар билан фойдаланишади-да.

Аквапарк қурилмалари синовчиси

Аквапаркдаги сув аттракционида учиш учун пул олиш? Бу орзу қилинадиган иш эмасми?

Жўжалар жинсини аниқловчиси

Вазифа осон туюладиган даражада оддий эмас. Товуқларнинг кейинги тақдири унинг тўғри бажарилишига боғлиқ.

Гольф тўпи шўнғувчиси

Ҳақиқий жаноблар ўйини майдони кўпинча дарёлар, кўллар ва бошқа гўзал жойлар ёнида жойлашган. Тажрибасиз ўйинчилар қаттиқ зарба билан тўпларни сувга тушириб қўйишади. Элита гольф клублари йилига 100 000 доллар атрофида маош оладиган махсус ўқитилган ғаввосларни ёллаш имкониятига эга. Бироқ, бу иш масъулиятлиликни талаб қилади: камида иккита гольф тўпи шўнғувчиси навбатчилик пайтида ҳалок бўлгани қайд этилган.

Итлар овқатини татиб кўрувчиси

Тўрт оёқли дўстларимиз учун пазандалик маҳсулотлари афзалликларини ифодалаб бериш унчалик осон эмас. Ушбу касб вакиллари биринчилардан бўлиб “итлар овқати янада мазали бўлиб кетаётганини билиб олишади.

Сақич татиб кўрувчиси

Чайнанг ва маош олинг. Бу касб эгалари чайнаб юргани учун ойлик олади. Яна, бу ёмон одат эмиш...

Фейсфилер

Улар бегоналарнинг юзига теккани учун пул олади. Албатта, ҳаммани эмас, балки фақат янги кремни суртиб кўрганларни. Шу  тарзда мутахассислар маълум бир косметик маҳсулот терини қанчалик юмшатишини аниқлаб беришади.

Манекен одам

Баъзи дўконлар дераза ортида кийимларни кўрсатиш учун одамларни ёллашни афзал кўради. Гарчи пластик манекенлар иш ҳақи талаб қилмаса-да, кўплаб харидорлар улар мутаносиблигини ҳақиқатдан узоқда деб билади. Ва умуман олганда, улар даҳшатли кўринади. Чеҳралари “музлатиб” қўйилган жонли моделлар бу бошқа гап...

Уй ҳайвонлари детективи

 

“Эйс Вентура” фильмидаги қаҳрамон хаёлий бўлса-да, Жим Керрининг ақлдан озган қаҳрамонинингкасби жуда реалдир. Кўпчилик йўқолган уй ҳайвонини топиб олган ҳар бир кишига катта миқдорда пул беришга тайёр. Энди баъзи “ҳақиқий” детективларнинг тўрт оёқли ҳайвонларни излаб топиш билан боғлиқ хусусий амалиёт олиб бораётгани ҳам ажабланарли эмас.

Динозавр тозаловчиси

Вашингтондаги Табиат тарихи музейи ишчиси Фрэнк Брейстед (Frank Braisted) 30 йилдан ортиқ вақт давомида ҳафтасига беш кун, кунига икки марта динозавр скелетларидаги чангни тозалаш учун махсус чўтка ва чангютгичдан фойдаланиб келган. Фрэнк билан учрашгунга қадар 145 миллион ёшли гигант калтакесак ҳеч қачон ўзинибунчалик тоза ҳис қилмаган бўлса керак.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.