Иш қидириб пойтахтга келган йигит бедарак йўқолди
Мирзаев Самандар Азим ўғли - 2002 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Жорий йил 11 март куни Хоразм вилояти Хазорасп тумани, Саноат қишлоғи, Боғдор маҳалласида жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қидирув тадбирлари давомида аниқланишича, жорий йилнинг март ойидан 23 майига қадар Самандар Мирзаев "Қўйлиқ" бозорида ишлаган. Сўнг таниши М.Мургутовнинг фермасида иш топганини маълум қилган. Ферма Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган. У ерга С.Мирзаев "Газель" русумли автомобилда етиб борган. У ҳақда бошқа маълумот йўқ. Йигитнинг қидируви давом этмоқда.
Белгилари: бўйи 165-170 см., гавдаси ўртача, сочлари, кўз ва қошлари – қора. Кийимлари: кўк футболка, кўкиш-оқ шортлар, қора рангли шиппак.
"Агар сизда Мирзаев С.нинг турар жойи ҳақида маълумот бўлса, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: + 998 97 459 36 36, + 998 99 967 92 90 ёки 102", дейилади хабарда.