Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Ишдаги ишқ» фильми бош қаҳрамони Алиса Фрейндлих коронавирус билан касалланди

«Коронавирус билан касалхонага ётқизилган СССР халқ артисти Алиса Фрейндлихнинг аҳволи оғир, аммо барқарорлигича қолмоқда», деди Россия Федерал биотиббиёт агентлиги Соколов номидаги Шимолий-ғарбий минтақавий илмий-клиник маркази вакили РИА Новостига.

Товстоногов номидаги Катта драма театри матбуот хизматининг хабар қилишича, Фрейндлих коронавирус билан 25 декабрь куни Соколов марказидаги касалхонага ётқизилган. Актриса айни пайтда реанимация бўлимида ва унинг аҳволи оғир, аммо барқарор. Ҳозирча вазият ўзгармади.

“Алиса Фрейндлих касалхонага ётқизилишидан олдин бир ҳафта давомида уйда даволанган”, деди илмий-клиник марказ вакили. Унинг сўзларига кўра, дастлаб актриса ўпкасида енгил шикастланиш мавжуд эди. Энди шикастланиш ортмоқда. Тиббий муассасада унинг учун барча керакли муолажалар ўтказилмоқда.

Алиса Фрейндлих 1934 йилда Ленинградда туғилган. Унинг иштирокидаги фильмлар рус киносининг олтин фондига кирган. Фрейндлих "Ишдаги ишқ", "Сомон шляпа", "Д’артаньян ва уч мушкетёр", "Сталкер" ва "Шафқатсиз романс" каби фильмлари билан танилган.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.