Иштихон туманида яроқсиз аҳволга келиб қолган эски кўча жорий таъмирланмоқда
- 21.08.2020 14:00
- 167
- Самарқанд
Айни кунларда Иштихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги 4н 548 "Кўтарма-Равот-Тангитепа" йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги йўлнинг 6 км. қисмига асфальт ётқизилиши режалаштирилган. Жорий таъмирлаш ишларига 890.0 млн. сўм маблағ ажратилган.

– Мазкур ҳудуддаги йўллар анча эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолган эди, – дейди Иштихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бўлим бошлиғи Ҳамза Носиров. – Айни пайтда олиб борилаётган жорий таъмирлаш аҳолининг йўлда ҳаракатланиши, айниқса куз-қиш мавсумида ҳаракатланишдаги ноқулайликларни бартараф этади.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Соғлом ҳаёт тозаликдан бошланишини унутмаяпмизми?
- Бугун, 16:01
- Жамият
Фильтрланмаган сув зарарлими?
- Бугун, 09:54
- Саломатлик