Иштихонда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш учун қандай лойиҳалар ишлаб чиқилди?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Иштихон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳам бир қатор таклиф ва тавсияларини билдирди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда туманда 62 маҳалла мавжуд бўлиб, 42 минг 366 хонадон, 55 минг 910 оила истиқомат қилади. Бу оилаларда хатлов ўтказиш натижасида “Темир дафтар”га 2953 хонадон киритилган. Бугунги кунда 2433 хонадон рўйхатдан чиқарилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, рўйхатдаги фуқароларга керакли асбоб-ускуналар олиб бериш орқали йил якунигача 218 нафар бандлиги таъминланмаган фуқаро қолади. Уларни томорқаларига бириктириш, Аҳоли бандлигини таъминлаш жамғармаси ҳисобидан субсидиялар бериш орқали “Темир дафтар”дан чиқаришга эришилмоқда...
Умуман, бугун туманда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, туман иқтисодиётини ривожлантириш, одамлар турмушини яхшилаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Президентимиз таклиф ва тавсиялари асосида қандай лойиҳалар бажариляпти?
Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокими Шуҳрат Негматов аниқ лойиҳалари билан ўртоқлашди.