Иштихондаги хонадонга 1 метрли эчкиэмар кириб қолган

Иштихон туман “Бешкапа” МФЙ Сулувқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро М.Абдуллаеванинг хонадонига бўз эчкиэмари келиб қолади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига хабар берган.

Иштихон тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари жойига бориб ҳолатни ўрганганда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бўз эчкиэмар мурожаатчининг хонадонига келиб қолганлиги, унинг узунлиги тахминан 1 метрлиги ва ҳолати қониқарли эканлиги аниқланган.

Шундан сўнг, жойида далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон соҳибига миннатдорчилик билдириб, куннинг иккинчи ярмида Иштихон туманининг Ҳўжақўрғон дашт ҳудудига олиб борилиб, она табиат қўйнига қўйиб юборилган.