Иштихонлик Гўзал Мўминова “Очиқ мулоқот” кўрсатувига нега ёлғон мурожаат қилди?
Туман марказидаги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини, Қурувчи кўчасида яшовчи Гўзал Мўминова “Очиқ мулоқот” кўрсатувига: “Ҳоким ўринбосари ҳали турмушга чиқмаган қайинсинглисига ҳам уй берган”, деб мурожаат қилган эди. Уй берилган эҳтиёжманд оилалар, навбатда турган фуқароларнинг рўйхатлари қайта-қайта таҳлил қилиниб, ўрганилганда мурожаатчи томонидан эътироф этилган фуқаро Муназзам Турсунованинг номи учрамади.
Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари томонидан Гўзал Мўминованинг оилавий шароити ўрганилди.
Унга “Мароқанд текстил” корхонасида ишлаш таклифи берилди ва 2020 йил қурилиши режалаштирилган эҳтиёжманд оилаларга мўлжалланган уйларга навбатга қўйилганлиги таъкидланди.
Тўғри, Гўзал Мўминова ҳақиқатдан ҳам уйга муҳтож. Аммо тезкорлик, осон йўл билан кўзланган мақсадга эришиш учун у ёки бу раҳбарни айбдор қилиш, ёлғон ёки бошқа “усул”ларни қўллаб масъулларнинг эътиборини тортиш яхши иш эмаслиги атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхонаси” Иштихон бўлимига келиб нотўғри маълумот берганлиги учун туман ҳокими ва туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Ёвқочевадан кечирим сўради.