Исроилнинг Дамашқдаги ракета ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Дамашқ жануби-ғарбий ҳудудларига ракета ҳужуми оқибатида камида беш киши, жумладан, Сурия армиясининг аъзоси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Сурия қуролли кучлари қўмондонлигининг SANA агентлиги тарқатган баёнотида айтилади.

“Исроил душмани якшанба куни соат 00:22 да (Тошкент вақти билан 03:22) Сурияга ҳаводан тажовузни амалга оширди”, дейилади ҳужжатда. “Ракеталар Голан забт этилган тепаликлари устидаги ҳаво ҳудудидан Дамашқ шаҳри ва унинг атрофига учирилган. Унда қайд этилишича, ҳудудга катта миқдорда моддий зарар етказилган, жумладан, аҳоли турар жойларидаги уйлар вайрон қилинган.

Сурия ҳаво мудофаа тизимлари нишонларини ўққа тутган ва ракеталарнинг кўпини уриб туширишга муваффақ бўлган.