Истанбул Европадаги энг тез метро йўлини ишга туширди

Йўл Туркия мегаполисини Европа қисмидаги халқаро аэропорт билан боғлади.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, поездлар янги чизиқ бўйлаб 90-120 км/соат тезликда ҳаракатланади.

Маросимда сўзга чиққан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали Туркия метро қурилишида ўз кучи ва имкониятларини дунёга кўрсатганини айтди.

Унга янги станциялар уланадиган чизиқлар узунлиги 69 километрни ташкил этади. У кунига 800 минг йўловчини ташишга мўлжалланган.

Истанбул халқаро аэропорти 2019 йилда иш бошлаган. Унинг қурилишини тўлиқ якунлаш 2025 йилга мўлжалланган. Аэропрт йилига 150 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.