"Истиқлолни куйлаймиз” номли кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган шу номдаги кўрик-танлов ташкил этилди.

Унда номзодлар иккита номинация – хонандалик (миллий эстрада, анъанавий хонандалик) ва рақс ижрочилиги санъати бўйича шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган санъаткорлар, маданият марказлари ходимлари, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.

Танлов Самарқанд шаҳридаги «Нурафшон» маданият саройида бўлиб ўтди.