Итлар, сигирлар ва бассейн борлиги учун тўлов: Дунёдаги ғалати солиқлар

Баъзида давлатлар бюджетни тўлдириш учун солиқларнинг “ўзгача” йўлларни ўйлаб топишади. Қуйида айрим давлатларда қўлланиладиган ғалати солиқлар келтириб ўтилган.

Блогер бўлиш осон, деб ким айтди? – Танзания

 Танзаниянинг машҳур блоглари борлиги ҳақида эшитмаганмиз, лекин улар бор экан. Шу сабабли, 2018 йилда мамлакатда ариза учун 44 доллар, лицензия учун 400 доллар ва контент муаллифидан яна шунча йиллик тўловдан иборат блог солиғи пайдо бўлди.

Кинони уйда томоша қилса ҳам бўлади – Ҳиндистон

 

Бу ерда барча кино намойишлари, томошалар, кўргазмалар, спорт тадбирлари солиққа тортилади. Солиқ ҳажми чипта нархининг 5 фоизидан 30 фоизгача. Агар буни театр чипталари нархига қўшсангиз, биринчи қаторга умид қилмасангиз ҳам бўлади.

Яширилган бассейнлар – Греция

 

Агар сиз Грецияга кўчиб ўтишни ўйлаётган бўлсангиз, бассейнсиз уйни танланг. Акс ҳолда, йилига тахминан 800 евро солиқ тўлаш керак бўлади, чунки сузиш ҳавзаси ҳашамат ҳисобланади ва солиққа тортилади. Грек ҳовлилари бўйлаб эҳтиёт бўлиб юриш керак, йўқса,  яширинган майса рангли брезент билан қопланган ҳовузга тушиб кетиш эҳтимоли катта.

Атроф-муҳитга қарши cигирлар -  Эстония

 

Фермер хўжаликлари миқёси замонавий экологик вазиятни бузмоқда. 2008 йилдан бери эстонияликлар сигирлари ишлаб чиқарадиган метан учун солиқ тўлашади. Айтганча, бюджет яхши тўлдирилмоқда, чунки мамлакатда жуда кўп фермер хўжаликлари бор.

Ресторандаги кабоб арзонроқ - Бельгия

 

Мамлакатнинг бир минтақасида барбекю солиққа тортилади. “Шашлик” пишириб дала сайли ўтказишга қарор қилганлар тахминан 20 евро тўлашлари керак. Ҳатто ёпиқ майдоннинг мавжудлиги ёрдам бермайди: тартиб экология бузилиши олдини олиб учиб юрадиган вертолётлар ёрдамида назорат қилинади.

Итлар солиғи – Германия

 

Йўқ, бу мамлакатдаги солиқларнинг мажозий тавсифи эмас: уй ҳайвонлари бор немислар солиқ тўлашади. Зотга қараб, тукли дўстингиз учун йилига 30 дан 700 еврогача тўлашингиз керак. Демак, ҳамманинг ҳам чўнтаги “кичик дўстлар”ни кўтара олмас эканда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.