Жамадонда топилган мурда жинояти бўйича икки киши қамоққа олинди
2020 йил 8 август куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида саёҳат жамадонида 52 ёшли самарқандлик эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура матбуот хизмати, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.
Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.