Жанубий Корея президенти Шимолий Корея исталган вақтда ядровий синов ўтказиши мумкинлигини айтди

"Биз ишонамизки, менинг инаугурациям пайтидан бошлаб, Пхенян ўзи қарор қилганда буни қилишга (ядровий синов ўтказишга) тўлиқ тайёр ва қодир", - Жанубий Корея президенти Юн Сек Ел айтганидан иқтибос келтиради «Ренхап» агентлиги.

Ўз навбатида, Япония Мудофаа вазирлиги ҳам ўзининг “Оқ китоб” йиллик ҳисоботида КХДРнинг ҳаракатлари Япония хавфсизлигига “жиддий таҳдидлар” эканини таъкидлаган.

Қайд этилишича, 2022 йил бошидан буён Шимолий Корея ракеталарни “ўта юқори частотада ва янги усулда” учирган.

Пхенян “янги провокациялар”га киришиши, Шимолий Корея ядровий синов ўтказиши мумкин, дейилади хабарда.

КХДР охирги марта бундай синовни 2017 йилда ўтказган эди.