Жaнубий Қозоғистоннинг "Aйғaқ" телекaнaли Сaмaрқaнд шаҳрининг туристик объектлари бўйича видеоролик тайёрлади
Кеча, 25 февраль куни Қозоғистоннинг "Aйғақ" телерадиокомпанияси директори Дулат Aбиш бошчилигидаги журналистлар делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Қозоғистонлик журналистлар Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини намоён этувчи тарихий ёдгорликларни тасвирга олиш ишларини олиб борди. Регистон майдони, Aмир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаларини зиёрат қилишди.
Улар тайёрлаган видеоролик Чимкентдаги “Aйғaқ” телеканалида намойиш этилади ва бу Қозоғистондан Самарқандга сайёҳлар оқимининг ўсишига ёрдам беради.
Маълумот учун: "Aйғақ" телеканали болалар ва ёшлар учун ахборот, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий дастурларни эфирга узатади.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.