Жазоирда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 13 июнь куни Жазоирда қонун чиқарувчи органлар сайлови бўлиб ўтади. Улар собиқ президент Абдельазиз Бутефлика 2019 йилда 20 йиллик лавозимидан кетишга мажбур бўлганидан буён биринчи марта ўтказилмоқда. Унинг ўрнини эгаллаган президент Абделмажид Теббун коррупцияга қарши курашиш ва "янги Жазоир"ни қуришга ваъда берган эди.

Айни пайтда мухолиф ҳукумат томонидан намойишлар бостирилаётгани ҳақида маълум қилмоқда. Сайловдан атиги икки кун олдин икки таниқли мухолифат арбоби - сиёсатчи Карим Таббу ва журналист Ихсане Эл Кади ҳибсга олинган эди. Хусусан, у "миллий бирликни бузишга қаратилган ёлғон маълумотларни тарқатишда" айбланмоқда. Сайловни бузишга чақирган «Хирак» ҳаракати вакилларига қарши расмийлар қаттиқ чоралар қўлламоқда.