Жерaр Депaрдье ўз жaмоaси билaн Сaмaрқaндга келди

Бугун, 11 ноябрь куни машҳур француз актёри Жерар Депардье бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.

Меҳмонларни темирйўл вокзалида туризмни ривожланитириш бўйича ҳоким ўринбосари Б.Нуруллаев бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

Aктёрнинг ташрифидан мақсад Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суръатга олиш ва уни француз, ўзбек телеканалларида намойиш қилишдан иборат.

"Ипак йўли" номли лойиҳаси асосида суратга олинадиган ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Франциянинг "B-Tween" компанияси билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳужжатли фильм Франция жамоатчилигини Самарқанднинг маданий ва тарихий мероси, ўзбек халқининг анъаналари билан таништиришга хизмат қилади. Бу эса Франциядан мамлакатимизга келадиган сайёҳлар оқимини янада оширади.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, Жерар Депардье Францияда Ўзбекистон туризми элчиси ҳисобланади.