Жо Байден Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш қароридан пушаймон эмас
Қўшма Штатлар "Толибон" радикал ҳаракатининг ўз фуқароларига ҳужум қилиш ҳаракатига тезкор жавоб қайтаришга тайёр, «Толибон» буни билади», деди АҚШ президенти Жо Байден.
Афғонистондаги долзарб воқеалар мавзусига тўхталиб, Байден бўлаётган воқеадан ранжигани, лекин қўшинларни олиб чиқиш қароридан пушаймон эмаслигини таъкидлади.
"Бугун бўлаётган воқеалар мени жуда хафа қилди. Лекин Афғонистон урушида АҚШ иштирокини тўхтатишга қарор қилганимдан афсусланмайман", деди Байден.
Охирги ҳафталарда Афғонистондаги вазият айниқса оғирлашди. 15 август куни ОАВ ва манбалар толибонлар чегарадаги барча ўтиш жойларини назоратга олганини маълум қилишди. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини назоратига олди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанба оқшомида «Толибон» сиёсий идорасининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, штатда бошқарув шакли яқин келажакда маълум бўлишини айтди.