Жо Байден сайр вақтида оёғини синдириб олди
- 01.12.2020 09:00
- 318
- Хориж
АҚШ президентлигига номзод (унинг президентлиги расмий тасдиқланмаган) Жо Байден оёғини қайириб олиши оқибатида оёғи тўпиқ қисмининг икки жойида кичик синиш пайдо бўлди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати маълум қилди.
“Компьютер томографияси латерал ва ўрта сфеноид суяк пайлари синганини тасдиқлади”, мухбирлар шифокорлар сўзларини келтиришди.
Байден бир неча ҳафта махсус оёқ кийимда юришига тўғри келиши мумкин.
Маълум қилинишича, Байден ити Мейжор билан сайр қилиб юрганда оёғини қайириб олганидан сўнг унга шифокор ёрдами зарур бўлган. Дастлаб ортопед суяк синиши қайд этилмаган, фақатгина мушаклар лат егани таъкидланган. Бироқ сиёсатчи қўшимча текширувдан ўтганидан сўнг суяк синиши ташхиси тасдиқланди.
Теглар:
Жо Байден
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа