Жўжалар топган шаҳар
- 21.12.2023 19:58
- 317
- Ўқинг, қизиқ!
Туркиялик деҳқон катакни очиб жўжаларни ташқарига чиқармоқчи бўлганди, улар тум-тарақай бўлиб қочиб қолишди. Жўжалардан ўнтаси ертўлага яширинди...
Ортидан кирган деҳқон қочоқлар девор кавагига писинганини кўрди. Кавакни кенгайтириб, жўжаларни ушламоқчи эди, ҳайратдан донг қотиб қолди: жўжалар ҳам эсдан чиқди. Кўз ўнгида ер остида кўмилиб кетган қадимги шаҳар намоён бўлди.
Бугунги кунда Туркияда Деринк номи билан машҳур Эленгуб шаҳри Каппадокия юзаси остидан ана шундай топилган эди. 85 метр чуқурликда жойлашган топилма дунёда энг йирик ер ости шаҳри ҳисобланади. Бу ерда черков, мактаблар ва турар-жойлар бўлиб, 20 мингга яқин одам яшаган. Шаҳарни тадқиқ этиш давом этмоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.
Теглар:
Ўқинг қизиқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- 16 дақиқа аввал
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- 1 соат аввал
- Мутолаа