Жойларда қўшиб ёзилган ва қаровсиз қолдирилган дарахтлар ҳолати Бош прокуратура назоратига олинди
- 07.07.2023 15:20
- 48
- Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимовнинг жорий йилнинг 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширилиши мониторингида аниқланган камчиликлар юзасидан қилган маърузаси тарқалган эди.
Мазкур ялпи мажлисда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этиб, маърузада келтирилган камчиликлар Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинишини маълум қилди.
Шунингдек, Бош прокуратура Экология вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан ўрганиш ишлари бошлаганини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 16 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа