ЖССТ: Ўзбекистонда ош тузи истеъмоли меъёрдан 3 баравар кўп, аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан Ўзбекистон ССВ ҳамкорлигида республиканинг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди.
Унга кўра:
➖ ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади;
➖аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз;
➖46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган;
➖аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади.
Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.
Шунингдек ССВ хабарига кўра:
➖жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик;
➖таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
➖шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик, ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолишига, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.