Жуфтингизни кўз рангига қараб, феълини билиб олинг
Эркакларнинг кўз рангига қараб, уларнинг феъл-атворини таснифлаймиз. Аёллар, жуфтингиз билан муносабатда улар сизга асқотиб қолиши мумкин.
Оч жигар ранг кўзли эркаклар ёқимтой бўлиб, ҳаммага бирдек ёқади. Эътиборли, келишган, ўйинқароқ, курашувчан. Аёллар қалбини ҳам тезда забт этишади. Инжиқларингизга чидайди, истакларингизга қулоқ солади.
Жигар ранг кўз соҳиблари ҳаёти аксарият ҳолларда ўттиздан кейин ранг-баранг бўлади. Тажриба, ёш улғайиши уларни ўзгартиради. Мақсади томон доим интилишлари таҳсинга лойиқ. Яна жуфтларини ягона вафодори деб билишади.
Мовий кўз эгалари доим эътиборни ўзларига жалб этишни исташади. Сиз унинг ёнида асло нолий кўрманг. Чунки бу уларга ёмон таъсир қилади. Мақтов, эътибор билангина бу тоифа эркакларни ўзгартириш мумкин.
Кўзлари агар кулранг бўлса, билингки, у кучли, журъатли, ташаббускор. Жуфтингиз учун сиз доим қизиқарли ва ҳали ўқиб тугатилмаган китоб бўлишингиз керак. Чунки бир хилликдан тез зерикади-да.
Кўк кўзли кучли жинс вакиллари бироз хавфли, сабаби баъзи-баъзида ёлғон гапириб туришади. Аммо романтикани хуш кўришлари, меҳрибон ва соддалиги билан сизни хушнуд этишади. Барчанинг кўнглини бирдек олишни исташади. Шунинг учун ҳадеб уни рашк қилавермасдан, ўзгача бўлишга интилинг.
Яшил кўзлилар бироз дангаса бўлишади, сиз уни илҳомлантириб, олға ундаб туришингиз зарур. Жиддий, эҳтиёткор бу тоифа эркакларнинг аёллари уларни доим иззат-икром қилишлари ва пухта бўлишлари керак.
Қора кўз соҳиблари қизиқувчан ва жудаям рашкчи бўлишади. Улар бўйсиндиришни ёқтиришади. Хато қилсангиз, дарров жазолашлари шундан. Бироқ доим сизни ҳимоясида тутади, орзуларингизни ушалтириш учун ҳаракат қилади.