Камгаплик ақллилик белгисими?
Бошқаларга қараганда, кам гапирадиган одамлар кўпинча атрофдагилар учун сирли туюлади. Ҳақиқат шундаки, деярли барчамиз ғийбат ёки бирор бир ҳодиса тўғрисидаги ҳикояларни тинглашдан завқланамиз. “Давра гули” ўзининг беғубор мулоқот қобилияти билан ҳар доим жамоатчилик эътиборини тортишга ҳаракат қилади. Бошқа бир бурчакда сукут сақлаб ўтирадиган индамас-чи? У нима билан банд? У фақат бошқаларни тинглаяптими?
Аслида муҳокамачилардан ажралиб турадиган бу одамлар уларга қараганда ўткир ақл-идрок эгаси. Ишониш қийин, бироқ бу ҳақиқат.
Жамият камгап одамларни шунчаки содда ёки писмиқ, деб билишга одатланган. Эҳтимол, сиз рақибингизга етарли баҳо бермаяпсиз. Чунки ўзига ишонмайдиган бўлиб кўринадиган шахс ортида юксак иқл-идрокка эга одам яшириниши мумкин.
Қуйида камгап одамларнинг бошқаларга қараганда ақлли бўлишининг сабаблари келтирилган.
Улар ажойиб кузатувчи бўлади
Улар мулоҳаза қилишда тўхтамайди, миясидаги бир таҳлил объектидан бошқасига осонгина ўта олади. Аввал одамларни ва уларнинг атрофини ўрганади. Шундан кейингина улар ҳақида фикр билдиради. Уларнинг қарашлари, табиати уларга кузатиш, тинглаш ва ижод қилиш учун етарли вақт беради. Шунинг учун бундай шахслар бошқаларга нисбатан камроқ гапиришади.
Бошқаларнинг фикрларини қадрлайди
Мабодо сиз кўп гапирмасангиз, одамлар сизни яхши кўришлари билан фахрланинг. Чунки улар ўзларини тинглашга лойиқ киши сифатида ҳис қилади. Чунки бирор кишини диққат билан тинглаш учун сабр-тоқат талаб этилади. Шунинг учун иложи борича кўпроқ маълумот олиш учун ушбу қобилиятдан фойдаланинг. Бундан ташқари, янги билим олиш билан бир қаторда дунёқарашингизни кенгайтириб, мулоқот қобилиятингизни оширасиз.
Камгап одам ўз сўзи учун жавобгар бўлади
Улар ҳис-туйғулар тўғрисидаги тўнғиллашларни ёқтирмайди, “мавзуга оид” суҳбатлашишни хуш кўради. Сизни ҳайратда қолдириш учун улар фақат битта нарсани, аммо аниқ ва мавзули гап айтиши керак. Ўз кузатувлари ва бошқаларнинг сўзлари асосида қарор қабул қилади. Тўғри танлов қилиш учун ўзгарувчан кишиларнинг хатоларидан сабоқ олади.
Аввал ўйлаб, кейин жавоб беради
Камгап одамлар ҳеч қачон хулоса қилишга шошилмайди. Уларнинг кучли онги иложи борича, маълумотни тўлиқ олишни хоҳлайди. Жимлик миядаги фикрлаш қобилиятини таъминлайди. Шу тариқа бу одамлар ўзларини ҳар қандай саволларга жавоб беришга тайёрлайди. Бу уларга қарашлар ва фикрларнинг универсаллигини тушунишга замин яратади. Суҳбатга тайёргарлик улар учун шунчаки, оғзаки равишда қатнашишдан кўра муҳимроқ эканини англайди.
Улар мустақил фикрлаш тарзига эга
Ижтимоий ҳаёти бошқаларникидан фарқ қилиб туриши сабабли, улар камдан-кам ҳолларда жамиятда пайдо бўлади. Гуруҳбозлик қилмайди ва шу билан гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш эҳтимолини пасайтиради. Улар ўз индивидуаллигини қадрлашади. Бу одамларга боғланиб қолиш ва улар таъсирининг олдини олишга ёрдам беради.
Улар туғма талаба бўлади
Камгап одамлар доим янги билимларга интилади. Уларнинг ҳаддан ташқари қизиқувчанлиги уларни доимий равишда янги нарсаларни ўрганишга мажбур қилади. Ғийбатдан нафратланади. Чунки улар ғайри ижтимоий мавжудот эмас. Бундай одамлар вақтини фикр доирасини кенгайтириш мақсадида ёзиш ёки ўқиш учун сафрлайди. Чуқур билими туфайли улар бемаъни суҳбатлар билан одамларни мафтун этишга ошиқмайди.
Ўзига ғамхўр бўлади
Шовқинли улфатчиликда эмас, балки ёлғиз ўтказган вақт уларга маънавий изланиш ва шахсий ривожланиш учун вақт беради. Бу уларнинг ҳиссий ва руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Сиз камсуқум инсонни ташқи қиёфасига қараб баҳолаб, “мулоқотга қодир эмас”, деб ҳисобласангиз, яна бир бор ўйлаб кўринг! Чунки қаршингизда ўткир ақл-идрок эгаларидан бири турган бўлиши мумкин.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.