Вилоят Кенгашининг 15-сессияси 24 июль куни ўтказилади

Бу ҳақда Кенгаш раиси Ш.Негматовнинг бугун, 21 июль куни қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўн бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги фармойишида маълум қилинди. 

Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн бешинчи сессияси 2025 йил 24 июль куни чақирилади. 

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Пайариқ туманида “Зарбдор тажрибаси” асосида драйвер лойиҳаларни биринчи босқичда амалга ошириш ҳолати тўғрисида туман ҳокими И.Жабборовнинг ҳисоботи; 

- “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи С.Бобоевнинг ҳисоботи; 

- “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг вилоятдаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Эгамовнинг ҳисоботи; 

- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети харажатларининг 2025 йилда мақбуллаштириш натижасида шаклланган маблағларни йўналтириш тўғрисида; 

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида; 

- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида; 

- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида; 

- Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилаётган “Зарафшон ҳавзасининг ирригация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳа концепцияси тўғрисида; 

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида” қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида; 

- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.