Каттақўрғонда 1000 нафардан ортиқ тадбиркор фаолият юритмоқда
Куни кеча давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди ҳамда вилоятда туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни қайта ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шу йўналишлар моҳиятидан келиб чиқиб республика Давлат солиқ қўмитаси раиси Бекзод Мусаев амалга оширилаётган ишлар кўлами билан танишиш, туманда тадбиркорлик соҳасига янада кенгроқ имкониятлар беришни мақбуллаштириш мақсадида Каттақўрғон туманига ташриф буюрди. Унда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов сўзга чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар юзасидан маълумот берди. Давлат солиқ қўмитаси раиси туман ҳокими ва тадбиркорлик соҳаси вакиллари ҳамроҳлигида туманда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида кичик корхонлар, кичик саноат зоналарига ташриф буюрдилар. Янги замонавий лойиҳалар билан танишиб ўзининг зарур таклиф ва тавсияларини берди. Туман фаоллари ҳудудда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити сабаб ҳозирда 1000 дан ортиқ тадбиркор фаолият олиб бораётган бўлса, ҳукуматимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзларга жавобан келгусида тадбиркорлик субъектлари сонини 3000 тага етказишга ваъда бердилар.