Каттақўрғонда даҳшатли авария содир бўлди: “Тико” русумли автомашина ағдарилиб кетди
- 23.07.2020 16:10
- 573
- Ҳодиса
Кеча, 22 июль куни соат 16:00 ларда Каттақўрғон шаҳаридаги Самарқанд ва Ўзбекистон кўчалари кесишмасида Самарқанд кўчасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли ҳамда Ўзбекистон кўчасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида “Тико” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Н. ва ушбу автомашина йўловчиси З.Р.лар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 35 дақиқа аввал
- Долзарб