Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда ҳарбий хизматчилар савоб ишга қўл урди

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ синовли кунларга тўғри келган бу йилги Ийди Қурбон айёми арафасида ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мамлакатимиз бўйлаб меҳр-оқибатга йўғрилган хайрли ишлар давом этмоқда.

Жумладан, Марказий ҳарбий округнинг Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳудудда яшовчи кам таъминланган, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳамда “Темир дафтар”га киритилган аёллардан иборат жами 40 дан ортиқ юртдошларимизга эътибор кўрсатиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда маиший буюмлар тарқатилди.

Юрт ўғлонлари кириб борган ҳар бир хонадон эгалари кўрсатилган бу мурувват ва ғамхўрлик учун бениҳоя мамнун эканлигини изҳор этишди.

Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати.