Кечаги «Газ заправка»даги портлашда 6 та автомашинага зарар етган
- 26.02.2020 12:02
- 543
- Ҳодиса
Кеча, 25 февраль куни Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «Nexia» русумли автомашинасида портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
Портлаш натижасида шохобча ишчиси жароҳатланган бўлиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.
Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги, 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ баллонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса, унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа