Ким Чен Ин Жанубий Кореяга қарши қуролли ҳаракатлар режасини кейинга қолдирди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат Бош штаби томонидан тақдим этилган Жанубга қарши ҳарбий ҳаракатлар режасини кейинга қолдирди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

Шимолий Корея етакчиси ўтказилган Корея меҳнат партиясининг Марказий ҳарбий мажлиси бешинчи сессияси еттинчи чақириғида шу қарорга келди. Мажлис видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган.

Мажлис якунидан сўнг КХДР Жанубий Корея билан чегарадош ҳудудларда пропаганда мақсадида жойлаштирилган овоз кучайтиргичларни ечиб олди. Бундан ташқари, Шимолий Корея томонидан интернет ресурсларга жойлаштирилган Жанубий Корея сиёсатини қораловчи мақолалар ҳам ўчириб ташланди.