Ким Чен Ин Қўшма Штатлар билан "ярашмоқчи": У ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини қайта кўриб чиқишни буюрди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сиёсий бюро йиғилишида Вашингтоннинг Пхеньянга нисбатан душманона сиёсати туфайли АҚШ билан “ишончни мустаҳкамлаш” чораларини кўриб чиқишни буюрди, дея хабар беради Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги.

Вашингтон сиёсатини қоралаган Шимолий Корея АҚШ билан узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёргарлик бошлаш арафасида. Мамлакатда “давлат қадр-қиммати, суверен ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жисмоний кучни янада ошириш” бўйича амалий чоралар кўрилиши таъкидланмоқда.

“Тегишли секторга ўз ташаббусимиз билан афзаллик асосида қабул қилган умумий ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари, шунингдек, вақтинча тўхтатилган барча фаолиятни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди”, дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек “КХДРни ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш”га қаратилган ҳаракатларда АҚШ маъмурияти айбланиб, “АҚШнинг душманлик сиёсати ҳамда ҳарбий таҳдиди хавфли нуқтага етгани ва энди уни эътибордан четда қолдириб бўлмаслиги” айтилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, КХДР Вашингтон томонидан Пхеньянга қарши санкциялар жорий этилишини “аҳмоқона ҳаракат” деб атган.