Ким Чен Ин ядровий қарши ҳужумга тайёрлигини эълон қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қаттиқ ёқилғида ишлайдиган янги "Хвасон-18" қитъалараро ракетаси мамлакатнинг ядровий қарши ҳужумга тайёрлигини оширишини, Шимолий Кореянинг стратегик тўхтатувчи кучларини қайта қуришини ва республика душманлари "қўрқувдан титрашини" таъминлашини ваъда қилди, дея хабар тарқатди Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги.
Аввалроқ КХДР янги "Хвасон-18" қаттиқ ёқилғи қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, учирилиш чоғида атрофдаги мамлакатлар хавфсизлиги инобатга олинган. КХДР ракетанинг учишини таъминлайдиган алоҳида қисмлари қулаши аниқ жойи ҳақида хабар бериб, қўшни мамлакатлар хавфсизлигига ҳеч нарса таҳдид солмаганини айтган.
Ким Чен Ин Корея яриморолидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани ва келажакдаги ҳарбий таҳдидларга жавобан янада илғор ва кучли қурол тизимининг жадал ривожланишини қайд этган.
Манбага кўра, 2020 йилги парадда тақдим этилган "Хвасон-17" оғир суюқ ёнилғили қитъалараро баллистик ракета кескинлик пайтида биринчи зарба учун мос келса, янги енгил қаттиқ ёқилғили ракета "биринчи зарбадан омон қолиш учун муносиб имкониятга эга".