Ким қандай уйда яшайди?
Дунёнинг баъзи халқларнинг уйлари ғаройиб ва ҳайратланарли. Бу уй-жойлар қадимдан қўлланиб келинади ва хонадон соҳибларининг у ерда яшаши одат бўлиб қолган. Хўш, бу уйлар қандай кўринишга эга?
Торф уйлар
Исландияда жойлашган торф уйлари IХ асрда викинглар томонидан қурила бошланган. Бино қовурғаси ёғочдан қилинган ва унинг устига пўпанак блоклари ётқизилган. Илгари торф ёғочга қараганда арзонроқ бўлганлиги сабаб баъзи жойларда бу қурилиш анъаналарининг айрим соҳалари ҳанузгача сақланиб қолинган. Ушбу ғалати уйларнинг томлари ва деворларининг ташқи томонлари ўт ва мох (йўсин) билан қопланган.
Ғор уйлар
Гореме водийси деярли Туркия ҳудудининг марказида жойлашган ва ажойиб манзарага эга. Вулқон ҳаракатлари натижасида ҳосил бўлган қоя парчалари деразали қўзиқоринларга ўхшайди. Ғовак тоғ жинслари жуда юмшоқ бўлганлиги сабабли илгари ушбу табиий иншоотлар деворларида йўл очиб, ўтиш жойлари қилинган. Ғор уйлар ҳатто урушлардан ҳимоя қила оладиган бутун ички лабиринтдан иборат.
Осиё ўтовлари
Ўтов уйлар фақат Монголияда бор, деб ҳисобланади, лекин улар том маънода Марказий Осиёнинг барча ҳудудларини қамраб олган. Баъзи Шарқий Европа давлатларининг (Венгрия, Руминия) кўчманчи чорвадорлари ва маҳаллий аҳолиси ҳам шу каби уйларда истиқомат қилади.
Пуэбло
Пуэбло кулбачалари шу номдаги тубжойли америкаликларнинг анъанавий уйлари. Улар Американинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ва қуёшда қуритилган сомон ғишт ва ёғоч томлардан иборат. Ғиштлар сомон, қум, ўт ва сувдан ясалади. Қалин деворлар куннинг иссиғи ва тун совуғидан ҳимоя қилади.
Италиядаги труллар
Италиянинг Апулия шаҳрида кўриш мумкин бўлган оҳактошдан қилинган Труллар ғалати конус шаклига эга ва қуруқ усул бўйича саф тортган. Қалин деворларга эга ва фақат бир қаватли бўлганлиги сабабли труллар қишлоқ кулбаларини эслатади.
Рондавель
Рондавель Жанубий Африка халқларининг анъанавий кулбаси. Бундай уйлар ҳали ҳам табиий материаллардан барпо қилинади ва кўп ҳолларда овчилар улардан бошпана сифатида фойдаланишади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.