Кобулда Қишлоқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантириш вазирлиги ходимлари ҳаракатланаётган машина портлатилган
- 02.11.2022 14:50
- 67
- Хориж

Портлаш бугун эрталаб Кобул шаҳридаги туманлардан бирида юз берган, ҳалок бўлганлар йўқ. Бу ҳақда Hasht-e Subh газетаси хабар берди. "Ал-Жазира" телеканалига кўра эса портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
Воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.
Толибон ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълум қилган Қатарнинг "Ал-Жазира" телеканали ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сонига аниқлик киритмаган.
Сўнгги ойларда Афғонистон вилоятларида, жумладан, пойтахт минтақасида ҳам Толибон тарафдорлари, ҳам тинч аҳоли ҳалок бўлган қатор портлашлар, қуролли ҳужум ва отишмалар содир бўлган. Кўплаб қўпорувчилик ҳаракатлари учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик ташкилотининг бўлинмаси ҳисобланган “Хуросон Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Турнанинг миннатдорчилиги
- Бугун, 08:43
- Мутолаа
Китоб сотаётган одам
- Бугун, 08:41
- Мутолаа
Шеърларини сўз эмас, юрак билан ёзган шоир
- Кеча, 21:45
- Маданият