Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўк чой таркибида коронавирусга қарши самарали моддалар бор

Суонси университети (Буюк Британия) олимлари кўк чой таркибида COVID-19 га қарши курашда фойдали бўлган модда борлигини аниқлашди. Бу ҳақда RSC Advances журналида чоп этилган.

Мутахассислар вирусга таъсир қилиб SARS-CoV-2 инфекциясини бостириши мумкин бўлган турли фитокимёвий моддалар тузилишини таҳлил қилди. 132 та модда танлаб олинди ва коронавируснинг асосий протеазаси (Mpro) билан ўзаро таъсири ўрганилди. Маълум бўлишича, уларнинг иккитасида кўк чойда кўп миқдорда мавжуд – циннамтаннин-Б ва галлокатехин галлат «Mpro»ни самарали блокировка қиладиган фито бирикмалардан иборат экан.