Коллеждаги талон-тарожлик фош бўлди: бош ҳисобчи бюджет маблағларини ўмарган
- 13.04.2019 21:15
- 396
- Жиноят ва жазо
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Термиз тумани архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи бош ҳисобчиси Ш.Х. коллежнинг 5 нафар собиқ ишчи-ходимларининг номига 2017-2018 йиллар ва 2019 йил 2 ойи давомида жами 221,8 млн. сўм иш ҳақи ёзиб, уларнинг номидаги пластик карточкаларга ойма-ой тушириб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Текширув давомида бюджетга етказилган зарардан 100,3 млн. сўм ундирилиши таъминланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.