Колумбияда жароҳатланганлар сони 840 кишига етди
- 04.05.2021 17:17
- 57
- Хориж
Колумбияда оммавий тартибсизлик келиб чиқди. Унда 840 дан ортиқ киши жароҳат олди. Жабрланганлар орасида 540 нафар полиция ходими бор. Яна 431 намойишчи ҳибсга олинган, деб хабар беради "Известия" телеканали.
Банклар ва дўконлар вайрон қилинган. Мамлакат Президенти Иван Дукенинг буйруғи билан бир қатор шаҳарларга ҳарбийлар киритилди. Намойишлар олтинчи кун давом этмоқда.
Одамлар солиқларни оширишга қарши. Ваҳоланки, президент Иван Дуке солиқ ислоҳоти лойиҳасини аллақачон тўхтатган ва бензин, коммунал хизматларга ҚҚС қўлланилишини кенгайтириш ҳамда даромад солиғи базасидан воз кечган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа