Кореялик ўқитувчи пайариқлик тарбиячиларга ўз тажрибасини ўртоқлашди

Пайариқ туманидаги 32-мактабгача таълим ташкилотида иш ҳужжатларини юритиш, очиқ машғулотлар таҳлили юзасидан вилоят ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Унда мактабгача таълим бошқармаси методистлари, туман ва шаҳарлардан мактабгача таълим бўлими шўъба мудирлари, МТТ раҳбарлари ва тарбиячилар иштирок этди.
Семинарда иштирок этган Самарқанд давлат университетининг мактабгача таълим факультети ўқитувчиси, кореялик Че Ме На 32-МТТда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни, яратилган шарт-шароитлар, боғчаларда болалар билан машғулотлар олиб бориш, ҳар бир болага педагогик-психологик ёндашув масалалари хусусида сўз юритди.
Шунингдек, иштирокчилар тарбиячилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати кўргазмаси ҳамда гуруҳларда ўтказилган очиқ машғулот жараёнлари билан танишди.
Насиба ЖОНТЎРАЕВА.