Кореялик профессор талабаларни тил байрами билан қутлади

Самарқанд  Ветеринария медицинаси институти талабалар турар-жойида Давлат тили қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди.

Тадбирга Самарқанд давлат чет тиллар институти ва шаҳардаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази мутахассислари таклиф этилди.

Кореялик профессор Че Дешикнинг чиқиши талабаларнинг ёдида узоқ вақт сақланса ажаб эмас. Чунки профессор ўз сўзини ўзбек тилида бошлади ва айни дамда ўзбек тилини ўрганаётганини, ўзбекларнинг маданияти, урф-одатларини чуқур ҳурмат қилишини таъкидлади.

Таълим муассасасининг ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси томонидан ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.