Коронавирус Сурхондарёга ҳам етиб борди
- 16.04.2020 10:09
- 734
- COVID-19
Шу кунгача инфекция аниқланмаган Сурхондарёда ҳам 23 киши коронавирус билан касалланди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, касалланганларнинг 20 нафари жорий йилнинг 28 март куни Москва шаҳридан чартер рейс билан Термиз халқаро аэропортига келиб, Ангор туманида карантин муддатини ўтаётган юртдошимиз, 3 нафари четдан вилоят ҳудудига келган узоққа қатнайдиган юк машиналари ҳайдовчиларидир.
Айни пайтда Термиз шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган бу беморларнинг аҳволи яхши бўлиб, даволаш ишлари белгиланган стандартлар ва видеоконсилиумлар асосида малакали шифокорлар томонидан олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа