Кремль урушни тугатишга тайёрланмоқда. 10 минглаб суриялик қочқинлар ватанига қайтмоқда
🔹 Reuters хабар беришича, Доналд Трампнинг ультиматум баёнотидан сўнг, Кремль Украинадаги можаронинг фаол босқичи тугаши ва ички иқтисодий муаммоларга ўтиш ҳақидаги қарашларни шакллантира бошлаган. Путин асосий ҳарбий мақсадларга эришилди, деб ҳисобламоқда: Қримга олиб борувчи “қуруқлик кўприги” устидан назоратни ўрнатиш ва Украина армиясининг кучсизланиши. Бу Кремлнинг маҳаллий ва халқаро аудиторияни янги босқичга - урушнинг тугашига тайёрлашга қаратилган стратегиясининг бир қисми бўлиши мумкин.
🔹 Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши кураш бошқармаси президент Юн Сок Юлга нисбатан терговни якунлади ва прокурорлардан уни фитнага қўзғатганликда айблашни сўради. Қайд этилишича, сиёсатчи тергов гуруҳининг ҳарбий ҳолатни жорий этишдаги роли ҳақидаги саволларига жавоб беришдан қочган ва терговнинг асослилигини шубҳа остига қўйган.
🔹 Тожикистон мудофаа вазири ва бош прокурори ўзгарди.
🔹 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Доналд Трампдан Ливан жанубида Исроил ҳарбийлари мавжудлигини давом эттиришни сўради. Ушбу ҳарбий постлар мамлакат шимолий ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш, Исроил фуқаролари ва жанубий Ливан аҳолиси ўртасида мудофаа чизиғини яратишда муҳим, дейди у.
🔹 Доналд Трамп маъмурияти одамлар учун хавфли вируслар бўйича "мунозарали" тадқиқотларни федерал молиялаштиришни тўхтатмоқчи. Таъкидланишича, Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда бундай тадқиқотлар COVID-19 пандемиясига ҳисса қўшган.
🔹 Арманистон ташқи разведка хизмати 2025 йилда Арманистонга “Озарбайжон томонидан кенг кўламли ҳарбий ҳужум уюштириши” эҳтимолини паст деб баҳолади. Бироқ, "маҳаллий кучайиш" хавфи сақланиб қолмоқда. Чегарани делимитация ва демаркация қилиш жараёнида бу хавфларни камайтириш мумкин.
🔹 Ўт очишни тўхтатишдан сўнг Ғазода вайроналар остидан 212 кишининг жасади топилди. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу вақтгача 47 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
🔹 АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Украина, Эрон ва КХДР учун масъул бўлган ўнлаб ходимларни ишдан бўшатди.
🔹 Турк ҳаво йўллари деярли 13 йилдан сўнг Сурияга парвозларини қайта тиклади. Ҳукумат алмашгандан сўнг турли мамлакатлардан 115 мингдан ортиқ суриялик қочқинлар ўз ватанига қайта бошлади.
🔹 Арманистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга таркибида кўп миқдорда кофеин ва таурин бўлган энергетик ичимликлар сотиш тақиқланди.