Кремлга дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилгани айтилмоқда

Киев томонидан чоршанбага ўтар кечаси Россия президентининг Кремль қароргоҳига дронлар ёрдамида зарба беришга уриниш бўлди, деб хабар берди рус ОАВлари.

Таъкидланишича, иккита учувчисиз учиш аппарати Кремлга қаратилган, ҳарбийлар ва махсус хизматлар қурилмаларни ишдан чиқарган.

Ҳужум натижасида президент ва бошқа одамлар жабрланмаган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг “РИА Новости”га айтишича, Украина дронлари ҳужум қилган пайтда Путин Кремлда бўлмаган, бугун у Москва яқинидаги Ново-Огарёводаги қароргоҳида бўлган.

Москва Киевнинг ҳаракатларини режалаштирилган террорчилик ҳаракати ва Ғалаба куни ва 9 май парад арафасида президентга суиқасд сифатида баҳолаган.