Криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Т.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида лицензия олиниши шарт бўлган фаолият тури билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиб, бошқа шахсга “1В” (биткойн) электрон пул бирлигини 10 463 АҚШ долларидан ҳисоблаб, “20В” (биткойн) электрон пул бирлигини ўзининг 7 фоизлик устамаси билан ҳисоблаб, жами 224 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. Тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.