Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Маданият МФЙда яшовчи 25 ёшли М.Б. ўзининг уйида, кучли портловчи пиротехника воситаларини қўл бола усулда тайёрлаётгани аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар берди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим (сантехника) қувур бўлаклари ва бир нечта идишда ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар, дазмол ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Суриштирув давомида фуқаро М.Б. ушбу пиротехника воситаларини тайёрлашда фойдаланган моддасини Бектемир тумани Янгиобод бозоридан, ўзига нотаниш бўлган шахсдан 130 минг сўм эвазига сотиб олганлиги, сўнг унга ўзининг томорқасида фойдаланиш учун сақлаётган амияк селитраси ва бир неча бошқа моддаларни қўшиб тайёрлагани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.