Куз-қиш мавсуми яқин, қайси соҳада муаммо бор?
Салқин кунлар бошланиши билан ҳамманинг фикри-ўйи қишга, аниқроғи, қорли-қировли кунларга тайёргарлик кўришда бўлади. Хўш, бу борада вилоятда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Бугунги кунда вилоят бўйича 2067 та кўп квартирали уй-жойлардаги 71 минг 91 та хонадонда 227,4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Қайд қилинган уй-жойларга 1 та бошқарув ташкилоти ва 179 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда шаҳар ва туманларда 2 та “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУК филиаллари хизмат кўрсатмоқда.
Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 137 та кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун 12,6 млрд. сўм маҳаллий ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, барча манбалар ҳисобидан 127 та кўп қаватли уйлар мукаммал ва жорий таъмирланди.
Мавсумга тайёргарлик доирасида 816 км. иссиқлик тармоқлари ва 30 та насос ускуналари алмаштирилиб, 10 та марказий қозонхона, 1 та маҳаллий қозонхона, 7 дона қозонлар жорий таъмирланмоқда.
Шунингдек, 84,51 км. ичимлик сув тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирланди. Хусусан, 52,84 км. тармоқ мукаммал ва 31,67 км. тармоқ жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Паст кучланишли электр узатиш тармоқларининг 2528,4 км., трансформатор пунктларининг 840 таси мукаммал, 6466,9 км. узатиш тармоқлари ҳамда 1899 та трансформаторлар жорий таъмирланган.
Вилоятда 811 673 та газлашган хонадондан 313 276 та хонадон табиий газ, 498 397 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган. Бугунги кунда аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига суткасига 3966 минг метр куб табиий газ етказиб берилмоқда.
Ўтган даврда 10,4 км. газ қувурлари реконструкция қилиниб, мукаммал, газ тақсимлаш пунктларининг 54 таси капитал таъмирланган.
Аҳоли хонадонларига куз-қиш мавсумига 42 371,2 тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ажратилган. Шундан октябрь ойида 7 292,4 тонна ажратилган булиб, амалда 2 500,92 етказиб берилган.ac