Леонардо да Винчи Боязид II учун 240 метрлик кўприк қўриб берган
Леонардо да Винчи рассом бўлиш билан бирга, буюк ихтирочи ҳам эди. Унинг кашфиётларининг катта қисми ҳануз инсоният учун хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, рассомнинг қаламига мансуб «Жоконда» суратининг сирларини ҳеч ким тополгани йўқ. Қуйида унинг ҳаётига оид 30 та маълумот ошкор қилинган.
1. Италиялик олим, рассом, инженер Леонардо да Винчи 1452 йилда туғилган.
2. У гидромеханика, математика, география, кимё, метеорология, ботаника ва астрономия билан шуғулланган.
3. Леонардо илк бора нима учун Ой ёрқин, осмон эса мусаффо кўк рангда эканлигини тушунтира олган.
4. Унинг отаси Пьеро нотариус ва катта ер эгаси бўлган.
5. Америкалик миллиардер Билл Гейтс таниқли рассомнинг энг сара асарларини 30 миллион долларга сотиб олган.
6. Леонардо да Винчи биринчи бор сув остида кўриш мосламасини кашф қилган ва синаб кўрган.
7. Бугунги кундаги замонавий сув ости кемалари машҳур олимнинг ихтиролари асосида дунёга келган.
8. Ихтирочи бир вақтда ҳам чап, ҳам ўнг қўлларида ёза олган.
9. Леонардо ўзидан нафақат сув ости кемаси, балки ҳаво парраклари, тикув машинаси, танк ҳамда учар машиналарнинг лойиҳаларини ҳам қолдирган.
10. Унинг чизмалари асосида ҳаво шари ясалган.
11. Таниқли олим Уэллс рассомнинг ғоялари асосида қўл ва оёқ протезларини ясаган.
12. Буюк рассом Усмонийлар империяси султони Боязид II учун 240 метрлик кўприк қўриб берган.
13. Илк парашют, акваланг ва сувда юрувчи чанғининг чизмалари муаллифи ҳам Леонардо бўлган.
14. Да Винчининг саноқсиз лойиҳалари орасида роботнинг ҳам чизмалари бўлган.
15. Ихтирочи ребуслар тузиш ва топишмоқларга жавоб топишни ёқтирган.
16. Қатор йиллардан буён унинг мўйқаламига мансуб Жоконданинг жилмайиши ўзгариб бормоқда. Унинг лабларининг бурчаклари янада кўтарилиб ёрқин жилмая бошлаяпти.
17. Олимнинг жаҳон бўйлаб тарқалган 120 та асарининг сир-асрорлари эндигина инсониятга маълум бўлиб бормоқда.
18. Леонардонинг кундалиги ўнгдан чап томонига қараб тескари ёзилган.
19. Таниқли рассом ажойиб ошпаз ҳам бўлган.
20. У ёшлигида грек ва лотин тилини ўзлаштиришга қийналган.
21. Ихтирочи 1472 йилда Рассомларнинг Флорентея Гильдияси аъзоси бўлган.
22. Леонардо 1478 йилда ўзининг шахсий устахонасини очган.
23. Олим 1487 йилда қанотли машина яратиш устида иш олиб борган.
24. Леонардо да Винчи дунё олимлари томонидан барча даврлар ва халқларнинг энг иқтидорлиси деб тан олинган.
25. Бизнинг давримизгача буюк рассомнинг фақат 7000 саҳифадан иборат асарлари етиб келган.
26. Леонардо автомобиль лойиҳасини ишлаб чиққан.
27. Буюк ихтирочи суғориш каналлари ва сув коллекторлари устида кўп иш олиб борган.
28. Леонардо сўз ўйинларида ҳам машҳур бўлган.
29. Машҳур рассом велосипед ихтирочиси ҳисобланади.
30. Леонардо да Винчи 1519 йил 2 май куни Франциядаги Кло-Люсе қалъасида вафот этган.