МАГАТЭ Бош директори: ташкилот делегацияси Запорожье атом электр станциясига жўнади
Россия - Украина зиддияти ортидан бир неча ҳафтадан буён Украинадаги Запорожье атом электр станцияси хавф остида қолаётгани ҳақда хавотирлар билдирилмоқда. Ҳар икки томон бунда АЭСнинг ўққа тутилаётгани ҳақда хабарлар тарқатган. Мутасаддиларга кўра, Европадаги энг йирик мазкур АЭСда ҳалокат рўй берса бутун инсоният учун оғир оқибатлар келтириб чиқаради.
Ниҳоят сўнгги кунлардаги келишувлардан сўнг, ЗАЭСга йўл олган МАГАТЭ миссияси шу ҳафта у ерга етиб боради, деди ташкилот бош директори Рафаэль Гросси.
МАГАТЭ бош директори делегациянинг объектга етиб келишининг санасига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ Запорожьеда Энергодарнинг ўққа тутилишини МАГАТЭнинг АЭСга ташрифини бузишга уриниш деб аталгани ҳақида хабар қилинганди.
«Запорожье вилояти ҳукумати ЗАЭСда МАГАТЭ миссиясини қабул қилиш ва уларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлашга тайёр. Муҳими - Украина миссия давомида "сукунат режими"ни таъминлашга тайёрми ёки йўқми», деди вилоят маъмурияти раҳбари Балицкий.