Магистратурага бугундан онлайн қабул бошланди

2022 йил 1 июлдан республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Ҳужжатлар қабули http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали 30 июлга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Суратда қайси хорижий сертификатлар қабул қилиниши кўрсатилган.

Агар сизда ушбу имтиҳон тизимларидан олинган тил билиш сертификати бўлмаса, унда магистратурага кира олмайсиз. Сертификати йўқларга чет тилидан ички имтиҳон ўтказилмайди (https://t.me/xushnudbek/14821).