Маҳалла оқсоқоллари айтилмаган тўйга келмади (видео)

Шу йил 15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси тахминан соат 22:00 дан 23:50 гача Кимёгарлар шаҳарчаси 29-даҳада бир тўй бўлди. Машъал кўтариб,  ёр-ёрлар билан кўчани тўлдирган, йўлни тирбанд қилган куёв жўраларнинг шовқини бутун шаҳарчани тутди. Икки соатча давом этган бу тўйга на маҳалла оқсоқоллари келди, на посбонлар. Наҳотки, улар тўйга айтилмаган бўлса?

Бутун маҳалла аҳли ухлолмасдан, баланд овозда мусиқа тинглаб, оқсоқолларнинг келишини, тўй эгаларига бугун қўйилаётган талабларни тушунтиришини истаса-ю, улар ухлаб ётса, тўй қизиқ бўлмас экан.

16-октябрдан 17-октябрга ўтар кечаси ҳам шаҳарчада худди шундай тўйга гувоҳ бўлинди. Бундай тўй бугун ҳам бўлади, насиб этса. Келинглар! Маза қилиб ўйнаймиз, ёшларга қўшилиб қийқирамиз: ...Ёр-ёр-ёроне! Катталар уялтиради, деб ўйламанг. Улар ўтган куни ҳам, кеча ҳам ухлади. Бугун ҳам ухлайди. Эртага яна бу каби тўйлар давом этаверади...

Тўлқин СИДДИҚОВ.