Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мажбурий меҳнатдан озод қилинишини сўраган 6 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Улар 2021 йилнинг май ойида оғзаки келишув асосида Россиянинг Самара вилоятидаги иссиқхонада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган.

Иш берувчи ушбу фуқароларнинг паспортларини олиб, патент расмийлаштирган, лекин ҳужжатларини қайтариб бермаган. Шунингдек, олдиндан келишилган ҳар ой учун 40 минг рубль иш ҳақларининг 3 ойлиги берилмаган.

Меҳнат мигрантлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига видеомурожаат орқали паспортларини олиб бериб, мажбурий меҳнатдан озод қилинишини сўраган.

Ваколатхона ходимлари Самара вилояти Кинел шаҳри ички ишлар бошқармасига фуқароларни мажбурий меҳнатдан озод қилишда ёрдам сўраб, ариза ёзган. Муаммо ўрганилган ва қисқа муддатда ички ишлар ходимлари билан биргаликда уларнинг иш жойларига бориб, муаммолари ҳал этилган.